04:22 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Янгиликлар
Ҳавола олиш
521 0 0

Ҳозирда ушбу масалада Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар масаласи Ўзбекистоннинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахборотига кўра, Россия-Қозоғистон чегараси “Маштаково” ва “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда.

"Мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни Республика махсус комиссиясига киритди.

1-июндан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 25 та чартер рейслари ташкиллаштирилди ҳамда ҳафта охиригача Новосибирск, Қозон, Екатеринбург, Москва, Ростов-Дон шаҳарларига навбатдаги рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.

Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя этишларини сўраймиз, дейилган ТИВ хабарида.

Асосий мавзулар