11:36 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Янгиликлар
Ҳавола олиш
466 0 0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев номзоди Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига раислигига тавсия қилинди

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясида видеоселектор кўринишида ўтказилган йиғилишда Ўктам Барноев федерация раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев номзоди Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига раислигига тавсия қилинди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, конференцияда федерация раҳбарияти ҳамда 13 кишидан иборат Ижроия қўмитаси аъзолари таркиби ҳам сайланди", - дейилади хабарда.

Унга кўра, раис ўринбосарлари сифатида Феруз Абдуллаев, Баҳром Норқобилов, Аваз Исмоилов ва Камол Худойбердиев номзодлари маъқулланган.

Шу билан бирга Камол Худойбердиев федерация бош котиби лавозимига ҳам тасдиқланган. Бунгача федерацияда раис ўринбосари сифатида фаолият олиб борган Баҳром Газиев ҳамда Акмал Тошевлар ҳам ўз лавозимида қолишди.

Видеоселектор давомида йилқичилик ва от спорти федерациясининг кейинги фаолияти бўйича таклифлар билдирилган. Унга кўра ҳудудларда ушбу спорт турини яна-да ривожлантириш бўйича марказлар ташкил этиш, спорт инвентарлари ҳолатини ўрганиш ва янгилаш борасида келишиб олинган.

Асосий мавзулар