Сардобадаги сув тошқинидан жабр кўрган аҳоли 1 сентябрга қадар ўз уйига кўчиб ўтади

© Sputnik / Дильшода РахматоваПоследствия прорыва на Сардобинском водохранилище
Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида тўғон ўпирилиб, натижада яқин атрофдаги ҳудудларни сув босган эди.

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Сардобадаги сув тошқинидан жабр кўрган аҳоли 1 сентябрига қадар ўз уйига тўлиқ кўчиб ўтади, деб хабар бермоқда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги.

На месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Зоологлар кемирувчиларнинг “Сардоба” тўғони ўпирилишига таъсирини ўрганди

Қайд этилишича, тасдиқланган тармоқ жадвалларига асосан талофат кўрган ҳудудларда, ичимлик ва оқава сув объетларини қайта тиклаш ишлари жорий йилнинг 1 августига қадар, кўп квартирали уйларга етказилган зарарни бартараф этиш бўйича ишлар 1 сентябрга қадар якунланиши кўзда тутилган.

Уй-жой коммунал хизмат вазирлиги томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра Сардоба туманидаги "Юртдош", "Қўрғонтепа" ва "Дўстлик", Оқолтин туманидаги "Саховат", "Навоий" ва Мирзаобод туманидаги "Навбаҳор" маҳаллаларида жойлашган 148 та (1 738 та хонадон) кўп квартирали уйлардан 107 та кўп квартирали уйлар (1 176 та хонадон) талофат кўрган.

Эслатиб ўтамиз: 1 май куни Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида тўғон ўпирилиб, натижада яқин атрофдаги ҳудудларни сув босди.

Айни пайтда эвакуация қилинган аҳоли учун суюлтирилган газ (қарийб 224 тонна) ва маиший газ (1000 баллон) захираси яратилиб, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 124 километр ташқи ва ички газ қувурлари ўтказилди.

Янгиликлар лентаси
0