04:54 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
47311

Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтириш чоралари кўрилади

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Чартер рейслари жадвали Республика махсус комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

6 – 19 июль кунларига белгиланган парвозлар қуйидаги тартибда амалга оширилади.

6 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)
6 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
7 июль Тошкент – Истанбул – Тошкент (Uzbekistan Airways)
8 июль Тошкент – Сеул – Тошкент (Uzbekistan Airways)
8 июль Минск – Тошкент – Минск (Belavia)
10 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Korean airlines)
12 июль Санкт-Петербург – Тошкент – Санкт-Петербург (Rossia)
13 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)
13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
15 июль Москва – Тошкент – Москва (Ural airlines)
16 июль Истанбул – Тошкент – Истанбул (Turkish airlines)
16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)
19 июль Тошкент – Владивосток – Тошкент (Uzbekistan Airways)

"Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги мамлакатимиз фуқароларини Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтириш чоралари кўрилади", - деб қўшимча қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистон ҳудудида 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилиши, хусусан, халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилиши ҳақида хабар берган эдик.

Асосий мавзулар