04:13 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
74021

Республика президенти қозоғистонликларни пандемия муносабати билан юз бераётган синовларга қарши бирдамликни намойиш этишга чақирди

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев 13 июльни коронавирус оқибатида вафот этган инсонлар хотирасига Миллий мотам куни деб эълон қилди.

"Афсуски, касаллик туфайли қурбон бўлиш ҳолатлари мамлакатда давом этмоқда. Расмий сводкалар ортида юзлаб оилалар фожиаси ётибди. Кимдир отасидан, онасидан, акасидан, опасидан, қизидан ёки ўғлидан жудо бўлган. Вафот этганлар оилаларига таъзия билдираман. Бу барчамизнинг бошимизга тушган умумий фалокат. Шу боис, 13 июльни пандемия қурбонларига айланган қозоғистонликлар хотирасига Миллий мотам куни сифатида эълон қилишга қарор қилдим", - деб айтган Токаев.

Президент ҳар бир қозоғистонлик, қаерда бўлишидан қатъий назар вафот этганлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришига ишонч билдирди.

"Барча ватандошларни қатъият ва ҳотиржамликни намойиш этишга чақираман. Халқимиз бошига тушган оғир қисмат олдида масъулиятни унутмайлик. Биз коронавирусга қарши курашни давом эттирмоқдамиз. Ғалаба биз томонда бўлишига шубҳа йўқ. Биз умидсизликка тушмаслигимиз, агрессия, апатияга берилмаслигимиз лозим. Бугун бирдам бўлишимиз ҳар қачонгиданда муҳим. Биз ҳеч кимни кулфатда қолдирмаймиз ва ҳар бир қозоғистонлик ҳаёти ва соғлиғи учун кураш олиб борамиз", - дея хотима қилган президент.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусдан Қозоғистонда 264 киши вафот этган. Пандемия бошланганидан буён касалланганлар сони 51 059 нафарни ташкил қилади, COVID-19дан соғайганлар - 16 928 кишига етган.

Эслатиб ўтамиз, мотам кунлари Қозоғистонда давлат ва ўз-ўзини бошқариш органлари биноларида, чет эл дипломатик муассасаларида давлат байроқлари туширилади. Кўнгилочар тадбирлар ва теледастурлар бекор қилинади.

Асосий мавзулар