04:54 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
110211

Аёл 22 ёшгача ўнта платик жарроҳликни бошдан кечирди. Шундан сўнг уни турмуш ўртоғи ташлаб кетди, аёлнинг аввалги иш жойидан ҳам ишдан бўшашига тўғри келди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Венгриялик модель Барбара Луна Сипос Барби қўғирчоғига ўхшаш учун пластик операцияларга 135 минг доллар сарфлади. Эндиликда барча моделлик агентликлари аёл билан ишлашдан воз кечмоқда, деб хабар қилди Yahoo News.

Барбаранинг тан олишича, қўғирчоқ образи унга ёшликдан ёққан, шу боис у бир нечта қиммат операцияларни амалга оширишга қарор қилган.

Биринчи операция - кўкракни катталаштириш бўйича жарроҳлик амалиётини у 17 ёшда ўтказган.

2016 йилда қиз бўлғуси турмуш ўртоғини учратган, йигит ҳам пластик операцияларга ўч эди. Эркак ўз севгилисининг бир нечта пластик операцияларини молиялаштиради.

22 ёшга тўлганида Барбара ўнта операцияни ўтказади. У бир неча маротаба лабларини катталаштиради, кўкраги ўлчами ҳам тўрт размерга каттаради.

Сўнгра бразилияча усулда бўксаларнинг таранглаштирилиши, иккита ринопластика ва иякни кичрайтириш бўйича бир нечта операцияларни бошдан ўтказди.

Буларнинг барчаси учун турмуш ўртоғи 134,8 минг доллар сарфлади.

Ушбу ўзгаришлардан сал ўтиб, модель "аураси ва таровати эркакларни ақлдан оздираётгани боис" ишдан бўшашга мажбур бўлади, 2019 йилда эса эри билан ажрашади.

Эндиликда аёл учун барча мода агентликлари эшиклари беркилган, унинг хизматидан воз кечишмоқда.

Имкониятлар йўқлигига қарамай, Барбара, ўнта операцияни бошдан кечирганидан афсусланмаслигини айтмоқда, у келажакда янги имкониятлар пайдо бўлишига шубҳа қилмайди.

Асосий мавзулар