04:44 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
72810

Собянин таъкидига кўра, ўтган ҳафтада Россия пойтахтида COVID-19га чалиниш ҳолати 20%га, 834тадан 670тага  пасайган.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин 13 июлдан бошлаб кўчаларда ниқобни мажбурий тақиш режими бекор қилинганлиги ҳақида баёнот берди.

Собянин таъкидига кўра, ўтган ҳафтада Россия пойтахтида COVID-19га чалиниш ҳолати 20%га, 834тадан 670тага  пасайган.

"Ушбу ижобий тенденцияларни, қолаверса, санитар врачлар тавсияларини эътиборга олган ҳолда мен, биринчи галда таълим, маданият, дам олиш ва кўнгилочар, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида чекловларни бекор қилишни давом эттиришга қарор қилдим", - деб ёзган мэр ўзининг блогида.

13 июлдан Москвада қуйидаги чекловлар олиб ташланмоқда:

— таълим муассасаларининг масофавий фаолияти (кириш имтиҳонларини қандай тартибда ўтказиш Таълим вазирлиги ва ОТМ ректорлари томонидан ҳал этилади);

— Спорт, мусиқа ва бадиий мактаблари, шунингдек, бошқа таълим муассасаларидаги барча ёшдаги гуруҳлар учун масофавий машғулотлар;

— мактаблар ва коллежлар фаолияти (ўқув йили 1 сентябрдан бошланади);

— аттракционлар, маданий ва истироҳат боғлари, маданий ва ҳордиқ чиқаришни ташкил қилиш марказлари фаолияти (секциялар ва кружоклар, дискотекалар ўз фаолиятини давом эттиради, аммо ташриф буюрувчилар сони майдон сиғимининг 50%дан ошмаслиги лозим);

— болалар лагерлари ва кўнгилочар марказлар фаолияти;

— тадбиркорлик соҳасидаги барча чекловлар бекор қилинади;

— корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларни офисларга қайтариш ёки масофавий иш режимини сақлаб қолишни ўзлари ҳал этадилар.

Аммо Собянин очиқ ҳавода оммавий тадбирларни ўтказишга ҳали эрталигини таъкидлаб ўтган.

Шунингдек, ижтимоий масофани сақлаш, транспорт, тиббиёт муассасалари, дўконлар ва бошқа жамоат жойларида ниқоб тақиш ва қўлқоп кийиш талаблари ҳам ўз кучини йўқотмайди.

Москвада 1 август санасидан:

— уч мингтагача томошабин сиғимига эга бўлган театрлар, кинотеатрлар ва концерт заллари ўз фаолиятини тиклайди (заллар кўпи билан ярмигача тўлдирилиши шарти билан);

Собянин ўз фаолиятини қайта тиклайдиган барча ташкилотлар Роспотребнадзор томонидан ўрнатилган санитар нормаларга амал қилишга мажбур эканлигини эслатиб ўтган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда эпидемия давомида 707 минг нафар коронавирус билан беморланганлар аниқланган. Улардан 481 316 нафари соғайган, 10 843 нафари вафот этган. Сўнгги бир суткада Москвада 568 кишида COVID-19 аниқланган.

Асосий мавзулар