06:08 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
55630

Шифокор Н.Н. Бурденко номидаги Бош ҳарбий госпиталда коронавирусга қарши вакцинациядан ўтаётган иштирокчиларни кундалик кўрикдан ўтказмоқда

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Гамалея номидаги Миллий тадқиқот маркази ва Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилаётган коронавирус вакцинаси клиник синовларининг якуний босқичи бошланди, дея хабар берди РИА Новости ҳарбий идорага таянган ҳолда.

Тестлар 18 июнь куни бошланган. Синов иштирокчиларининг тўққиз нафарига вакцинанинг битта компоненти, яна тўққиз нафарига иккинчиси киритилган.

Сал кейин, 23 июн куни, яна 20 нафар кўнгилли вакцина олган, улар препаратни бустер вариантда тестдан ўтказишади - кўнгиллиларга вакцинанинг иккинчи компоненти сал кейинроқ киритилади.

Биринчи гуруҳга 15 июль куни, улар назорат анализларини топширгач касалхонадан жавоб берилади ва улар ўз хизмат жойларига қайтадилар. Ҳозирда синовдан ўтаётганларнинг ҳолати яхши, "аҳвол, салбий реакциялар ёки нохуш ҳолатлар бўйича шикоятлар йўқ".

Кўнгиллиларнинг иккинчи гуруҳига 13 июль куни иккинчи компонент киритилади, бу уларда иммунитет кучайишига ёрдам бериши керак, дея таъкидлайди идора.

Олинган маълумотлар, қайд этилишича, "COVID-19 коронавирусига қарши вакцина киритилган биринчи ва иккинчи гуруҳ кўнгиллиларда иммун жавоб шаклланганидан далолат беради".

Асосий мавзулар