Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 15,3 мингдан ошди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Уртачирчикском районе Ташкентской области появится карантинная зона для прилетающих из зарубежа
В Уртачирчикском районе Ташкентской области появится карантинная зона для прилетающих из зарубежа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беморлардан 58 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда. Коронавирус қурбонлари сони 76 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Ўзбекистонда COVID-19ни юқтирганлар сони 283 нафарга ошиб, 15349 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Врач-эпидемиолог Центра чумы, карантина, защиты от особо опасных и инфекционных заболеваний Республики Узбекистан, кандидат медицинских наук Гофирджон Таджибаев - Sputnik Ўзбекистон
Ваҳимага ўрин йўқ, муҳими бизда коллектив иммунитет пайдо бўлмоқда - эпидемиолог

Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 144 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Самарқанд вилоятида, 21 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 8783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 6490 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 58 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда. Коронавирус қурбонлари сони 76 нафарга етди.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси - COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилган эди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан беморланганлар сони 13,3 миллиондан ошган, 580 мингдан зиёд киши ушбу инфекция қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0