Ўзбекистонда коронавирус билан беморланганлар 17,5 мингдан ошди

© Sputnik / Дильшода РахматоваКарантинная зона на 10 тысяч человек строится в Уртачирчикском районе Ташкентской области
Карантинная зона на 10 тысяч человек строится в Уртачирчикском районе Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Касалланганларнинг 82 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилгач намуна топширган ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган

ТОШКЕНТ, 21 июл - Sputnik. 21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 276тага кўпайди ва 17 590 нафарни ташкил этмоқда.

Производство пробирок на предприятии Гранат Био Тех - Sputnik Ўзбекистон
Россияда COVID-19га қарши вакцина қилинганларда иммунитет пайдо бўлди

Янги касалланиш ҳолатларининг 82 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Андижон вилоятида, 42 нафари Наманган вилоятида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 29 нафари Жиззах вилоятида, 23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 9 463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган. 8 035 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 76 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0