Қуёш нурлари тупук томчиларида COVIDни сонияларда ўлдиради – тадқиқот натижалари

© Sputnik / Владимир Баранов / Медиабанкка ўтишКурьер службы доставки Delivery Club в ожидании заказов
Курьер службы доставки Delivery Club в ожидании заказов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олимлар салкам ярим йил давомида ултрафиолет нурланиш бемордан йўталаётганида ва гаплашганида чиқадиган сўлак томчиларидаги коронавирусни ўлдиришга қодирлигини ўргандилар.

ТОШКЕНТ, 21 июл - Sputnik. Қуёш нурлари коронавирусни бир неча сония ичида йўқ қилишга қодир, деб ёзади “Известия” Италиялик олимларга таяниб. Тадқиқотни бошқарган Милан давлат университети профессори Марио Клеричининг айтишича, унинг иммунологлар гуруҳи вирусни сув томчиларига паст, юқори ва ўта юқори концентрацияда жойлаштирган. Кейин суюқлик ультрафиолет нурланишнинг турли дозалари билан “даволанди”.

Вакцина - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг COVID-19 га қарши биринчи вакцинаси тайёр бўлди

Дастлаб, қисқа диапазондаги нурланишни (УФ-C) синаб кўришга қарор қилинди. Бу орқали унинг ҳатто кичик дозалари ҳам вирусни бир неча сония ичида ишдан чиқариши мумкинлигини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Бироқ, УФ-C Ер атмосферасидан ўтаётганда тўлиқ сўрилиб кетади. Шунинг учун олимлар тажрибаларни ультрафиолет нурланишининг узун тўлқинли диапазонида (УФ-А) ва ўрта тўлқинли диапазонида (УФ-Б) ўтказдилар - бу сайёра юзасига етиб келадиган қуёш нурларининг бир қисми.

“Натижа бир хил бўлди: бир неча сония ичида қуёш нурланишининг минимал дозаси сув томчиларидаги коронавирусни деярли 100 фоизга йўқ қилди”, - деди Клеричи.

Производство пробирок на предприятии Гранат Био Тех - Sputnik Ўзбекистон
Россияда COVID-19га қарши вакцина қилинганларда иммунитет пайдо бўлди

Унинг сўзларига кўра, бу ёзда ер атмосферасига кириб келадиган қуёш нурлари касалланган одамдан йўталганида ва гаплашганида ажраладиган сўлак томчиларидаги вирусни деярли бутунлай йўқ қилиши мумкинлигини англатади.

Профессорнинг қўшимча қилишича, бу билан Европа ва Шимолий ярим шарда жойлашган аксарият мамлакатларда COVID-19 билан касалланишнинг жорий пасайишини изоҳласа бўлади. Айни дамда ўтаётган қиш ва қуёш нурланишининг фаоллиги пастрок бўлган жанубий ярим шарда эпидемиянинг чўққиси кузатилмоқда.

Клеричининг сўзларига кўра, Италия миллий астрофизика институти мутахассислари жорий йилнинг 15 январидан май ойининг охиригача тегишли таҳлилларни ўтказиб, қуйидагини тасдиқладилар: қуёш нури ер юзасига қанчалик кўп етиб борса, УФ-нурланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, коронавирус инфекцияси шунчалик камроқ қайд этилади.

Янгиликлар лентаси
0