Ўзбекистон хорижга 2 минг тоннадан зиёд тарвуз экспорт қилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПродажа арбузов на продовольственном рынке
Продажа арбузов на продовольственном рынке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари ўзбек тарвузлари Белорусь, Эстония, Монголия Польша, Қозоғистон, Тожикистон, Украина, Қирғиз Республикаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликларига ҳам экспорт қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Ўзбекистонда 1 июль ҳолатига кўра, қиймати 886,4 минг AҚШ долларига тенг бўлган 2 068,3 тонна тарвуз маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Давлат статистика қўмитаси хабари асосида.

Қовун тарвуз - Sputnik Ўзбекистон
Қовун ва тарвуз беллашуви: қайси бири фойдалироқ?

Қўмита маълумотларига кўра, тарвуз маҳсулотининг экспорти бўйича Россия Федерацияси 1 179 тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Лекин бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 228 тоннага кам.

Бундан ташқари ўзбек тарвузлари Белорусь, Эстония, Монголия Польша, Қозоғистон, Тожикистон, Украина, Қирғиз Республикаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликларига ҳам экспорт қилинмоқда.

Жумладан, Қозоғистонга 319,2 тонна, Қирғиз Республикасига 216,5 тонна, Украина 184,5 тонна ва Белорусь Республикасига 148,1 тонна тарвуз экспорт қилинган.

Қашқадарёда етиштирилаётган тарвузнинг эртапишар нави ҳақида шу ерда маълумот олишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0