Коронавирусдан вафот этган беморлар организмида ғалати ўзгаришлар аниқланди

© AP Photo / Ebrahim NorooziЛюди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19
Люди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик олимлар коронавирус туфайли вафот этганлар организмида ноодатий шикастланишларни аниқладилар

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Мурдаларни ёриб текшириш натижасида SARS-CoV-2 штаммдаги коронавирус билан оғриган беморларнинг организмида ғалати ўзгаришлар аниқланди, деди тиббиёт фанлари доктори, профессор, Янги Орлеандаги LSU Healthда  патология тадқиқотлари бўйича директори Ричард Вандер Хайде.

Сотрудники ДПС и Национальной гвардии на посту в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус Марказий Осиёда: вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда

Хусусан, коронавирус билан оғриган беморларда ўтказилган ёриш натижасида юракда шикастланишлар мавжудлиги аниқланди, бу юрак мушагининг одатдаги яллиғланишига хос эмас.

"Биз инфекциянинг оғир шаклида типик миокардит (юрак ўрта қатламининг оғир яллиғланиш жараёни - таҳр.) мавжуд деган тушунчани гумон остига қўядиган ўзгаришларни аниқладик. Гап бу ерда кўпроқ юрак мушагидаги алоҳида ҳужайраларнинг "ноёб" нобуд бўлиши ҳақида бормоқда", - дея тушунтиради профессор.

Мутахассиснинг таъкидига кўра, SARS-CoV-1 (атипик пневмония)дан фарқли ўлароқ коронавирус юрак мушакларида яшамайди. Шу билан бирга у айрим қон томирларида аниқланган.

Олимлар тахминига кўра, коронавирус ҳужайралари юракдан тўқималарнинг ўзида ушланиб қолмасдан "ўтиши" мумкин. Бу цитокинлар туфайли вужудга келган эндотелиаль шикастланиш, яъни цитокин штормига олиб келиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Янгиликлар лентаси
0