01:19 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1051)
135810

Марказий Осиё мамлакатлари халқаро авиарейсларни тиклаш хусусида ўйлай бошлади. Шу кунларда Тожикистон Россияга ўзаро парвозларни қайта тиклаш илтимосномасини йўллади

ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. Марказий Осиё мамлакатлари бирин-кетин авиапарвозларни қайта тиклашга тайёрликларини эълон қилмоқда.

Қирғизистон: эпидемиологик вазият яхшиланишини кутамиз

Қирғизистон Бош вазири Кубатбек Боронов Қирғизистондан авиақатновлар қайта тикланиши мумкин бўлган давлатларни санаб ўтди. Унинг маълум қилишича, бу Россия, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларидир. Кейинчалик бошқа давлатлар билан ҳам парвозлар тикланиши мумкин.

Қирғизистон ҳукумати раҳбари авиарейсларни қайта тиклаш бўйича музокаралар штаб томонидан олиб борилаётгани ва бу масалада ҳар бир давлат билан музокаралар алоҳида ўтказилаётганини таъкидлаган.

Рейслар эпидемиологик ҳолат яхшиланганидан кейин қайта тикланади, дея қайд этган Боронов.

Қирғизистонда эпидемиологик вазият ўта жиддийлигича қолмоқда. Коронавирусни юқтирганлик бўйича 33 844 ҳолат аниқланган, (касалхонадан ташқаридаги пневмония ҳолати билан қўшиб ҳисоблаганда), соғайганлар сони 22 296 та, қурбонлар 1 329 нафарга етган.

Қозоғистон: 10 августдан рейслар тикланиши кутилмоқда

Қозоғистон август ойида Таиланд ва Грузия ва Туркияга авиапарвозларни тикламоқчи. Бу ҳақда бугун Маданият ва спорт вазирлиги туризм индустрияси қўмитаси раиси Достон Риспеков хабар қилган.

Риспековнинг айтишича, "мамлакатда эпидемиологик ҳолат яхшиланганлигини ҳисобга олиб, қатор давлатлар билан авиа-парвозларни қайта тиклаш бўйича масалалар кўриб чиқилмоқда. Хусусан, август ойида Таиланд ва Грузия ва Туркияга рейсларни очиш режалаштирилмоқда".

"Ҳаммаси мамлакатимизда сингари шерик-давлатлардаги эпидемҳолатга боғлиқ бўлади. Аммо бугунги кунда 10 августдан бошлаб рейсларни қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ҳаммаси вазиятга боғлиқ бўлади", - деб қўшимча қилган Риспеков.

Қозоғистон 20 июндан бошлаб Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Таиланд, Грузию ва Японияга парвозларни босқичма-босқич тиклади.

Аммо кейинчалик Туркия қозоғистонликлар учун ўз чегараларини ёпган эди.

Расмий маълумотларга кўра, шу кунгача Қозоғистонда коронавирусни юқтирган беморлар сони 84,6 мингдан ошган, 585 киши қурбон бўлган.

Тожикистон: Россия билан авиапарвозларни тиклашга тайёр

Россия ўз чегараларини очишни эълон қилиши билан Тожикистон ҳукумати Москвага РФ билан авиапарвозларни қайта тиклаш бўйича таклиф киритди.

Тожикистон томони "жараён санитар нормаларга ва эпидемиологик талабларга тўлиқ риоя этган ҳолда" амалга оширилишини таъкидлаган.

Шу тариқа, 27 июлдан бошлаб тожик авиакомпанияларига кунига иккита парвозни амалга оширишга рухсат берилган. Эндиликда Тожикистон томони РФга ҳафтасига 14та парвозни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган.

Тожикистонда коронавирус инфекцияси билан беморланганлар сони 7,2 мингдан ошган.

Ўзбекистон 1 сентябрдан Россия билан авиапарвозларни тикламоқчи

Ўзбекистон 1 сентябрдан бошлаб Тошкентдан Россия Федерациясининг турли шаҳарларига доимий авиарейслар тиклайди.

Бу ҳақда Россиянинг "АэроТур" авиакомпанияси маълум қилган эди.

Хусусан, Тошкент ва Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Қозон, Владивосток шаҳарлари ўртасида авиапарвозлар тикланади.

Ҳозирги кунда авиакомпания сайтида 1 сентябрдан 30 сентябргача рейслар жадвали эълон қилинган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини расман тасдиқланмаган хабарларга ишониб  авиачипталарни сотиб олмасликка чақириб келади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ, Россия МДҲ давлатларига авиа-парвозларни бошқа давлатларга кўра олдинроқ йўлга қўйиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Россия COVID-19 пандемияси туфайли бошқа мамлакатлар билан мунтазам ва чартер парвозларни 27 март санасидан вақтинчалик тўхтатган эди. РФ 1 августдан Россия Буюк Британия, Туркия ва Танзания билан авиарейсларни қайта тиклашини эълон қилди.

Ушбу давлатлар рўйхати кунлар, ҳафталар ўтиб кенгайтирилиши ҳам қўшимча қилинмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1051)

Асосий мавзулар