Асаджон Ходжаев АОКАга раҳбар этиб тайинланди

© podrobno.uzАсад Ходжаев - пресс-секретарь президента республики Узбекистан
Асад Ходжаев - пресс-секретарь президента республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ходжаев 2019 йилнинг ноябрида Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланганди.

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда Асаджон Ходжаев АОКАга раҳбар этиб тайинланди.

Комил Алламжонов и Саида Мирзиёева  - Sputnik Ўзбекистон
АОКА ташкил этилганидан буён Ўзбекистон медиа-оламида нималар ўзгарди?

"Мажлисда ахборот соҳасида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган очиқлик сиёсатини амалга ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид тизимли ишларни ташкил қилиш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизматларининг нуфузини ошириш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Асаджон Ходжаевни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор этиб тайинлаш тўғрисидаги Президент Қарори ўқиб эшиттирилди", - дейилади АОКА баёнотида.

Асаджон Ходжаев 2003–2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган.

АОКА номи билан тадбиркорларни шантаж қилган "уддабурро"лар аниқланди

Асаджон Ходжаев 2004–2011 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори, 2012-2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, Ўзбекистон Республикаси бош вазири аппарати мудири бўлган.

У 2017 йилнинг мартидан августигача Ўзбекистон Республикаси президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот хизмати раҳбари бўлган.

Кейинроқ Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари, 2018 йил август ойидан Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ходжаев 2019 йилнинг ноябрида Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Янгиликлар лентаси
0