01:37 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB135.03
  • EUR12254.96
  • USD10364.48
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1217)
394 0 0

Тадқиқотчилар коронавирусга чалинган 121 нафар бемор билан алоқада бўлганлар. Улардан баъзилари эшитиш муаммоларидан шикоят қилишган

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Британиялик олимлар коронавирус эшитиш билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, деган хулосага келишди.

Манчестер университети (Буюк Британия) аудиологлари ўтказган тадқиқотлар натижалари ҳақида Daily Mail хабар берган.

Мутахассислар Уайтеншо касалхонасида коронавирусга чалинган 121 нафар бемор ҳолатини кузатувга олганлар. Уларнинг 16 нафарида касалхонадан чиққанидан сўнг саккиз ҳафта ўтгач эшитиш қобилияти ёмонлашган - тенг ярмида қулоқларида шовқин пайдо бўлган, қолган қисми эса яхши эшитмай қолган.

Университетнинг етакчи тадқиқотчиси Кевин Манронинг айтишича, COVID эшитиш тизимининг барча қисмлари, шу жумладан, ўрта қулоқ ёки ички қулоқда муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Эшитиш нервидан мияга сигнал юбориш тизими ҳам шикастланиши мумкин. Гийен-Барре синдроми деб аталувчи ҳолат эшитиш невропатияси билан боғлиқ бўлиб, унинг коронавирус билан боғлиқлиги маълум, дея таъкидлаган тадқиқотчи.

Мутахассислар тадқиқотнинг барча иштирокчиларини улар касалхонадан чиққанларидан кейин телефон орқали сўроқ қилганлар. Яна 16 киши эшитиш қобилиятидан шикоят қилган. Тўрт киши аҳволи ёмонлашганини айтган, аммо улар коронавирус билан касалланишдан олдин ҳам муаммоларга дуч келганликларини таъкидлашган. Саккиз нафарининг қулоқларида шовқин пайдо бўлган.

Тадқиқот натижалари, COVID-19, айниқса муаммолари бўлган кишиларда қулоқ учун узоқ ёмон оқибатларни келтириши мумкин, деган хулосаларни бермоқда, деб ёзади Daily Mail.

Манро, тадқиқотларга қарамай, эшитиш қобилиятига бошқа омиллар ҳам таъсир қилиши мумкинлигини айтади. Унинг сўзларига кўра, буларга стресс ва ҳавотир, мулоқотни қийинлаштирувчи ниқоблар, COVID-19 қарши қабул қилинадиган ва қулоқларга зарар етказиши мумкин бўлган дори препаратлари ёки жиддий касаллик билан боғлиқ бошқа омиллар киради.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1217)

Асосий мавзулар