02:42 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Янгиликлар
Ҳавола олиш
1488 0 0

Август ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Қисқа муддатли ёмғирлар асосан республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кузатилади.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волгабўйидан нам ва салқин ҳаво оқими кирди. Шу боис, август ойи бошида нам ва салқин ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, деб хабар қилади Ўзгидромет бош синоптиги Ирина Зайцева.

1 августда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кузатилиши мумкин, мамлакатнинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат 30-33 даража атрофида бўлади.

2 августда республиканинг катта қисмида об-ҳавонинг яна кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда, фақат баъзи тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кейинги ҳафтада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат аста кўтарилади ва яна 36-39 даражани ташкил қилади.

Кейинчалик август ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Қисқа муддатли ёмғирлар асосан республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кузатилади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража атрофида, айрим кунларда 40 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Ойнинг сўнгги ўн кунлигида кундузги ҳарорат 28-33 даражагача пасайиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, август ойи Ўзбекистонда йилнинг энг қуруқ ойи ҳисобланади.

Август ойида ёғингарчиликли кунлар ўртача 1-2 кунни, Фарҳона водийси ва тоғларда −3-6 кунни ташкил қилади. Ўртача ёғинлар миқлори мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида 1-2 мм, айрим жойларда 3-4 мм, тоғолди ва тоғларда 10-20 мм ни ташкил қилади.

 

Асосий мавзулар