Ўзбекистон фуқаролари Самара ва Оренбургдан поездларда қайтарила бошлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВокзал "Ташкент-Южный после реконструкции
Вокзал Ташкент-Южный после реконструкции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкент – Кинел – Тошкент йўналишидаги поезд 918 нафар йўловчилар билан тушдан сўнг Ўзбекистон томон ҳаракатланишни бошлайди.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Самара ва Оренбург вилоятларидан йўловчи поездлар орқали қайтарилмоқда, деб хабар берди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Стихийный лагерь мигрантов из ЦА в Оренбургской области на границе РФ и Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Рус-қозоқ чегарасидаги ҳодиса: мигрантлар қандай қилиб фирибгарлар қурбонига айланди

Кеча, 6 август куни Ўзбекистон фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Республика махсус комиссияси ҳамда Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, Ўзбекистон фуқароларини йўловчи поездлари орқали олиб келиш жараёни бошланди.

Тошкен – Бузулук – Тошкент йўналишидаги поезд 918 нафар йўловчи билан кеча тунда Ўзбекистон томон йўлга чиқди. Тошкент – Кинел – Тошкент йўналишидаги поезд эса бугун 918 нафар йўловчилар билан тушдан сўнг Ўзбекистон томон ҳаракатланишни бошлайди.

Ушбу рейс чипталари фақат Ўзбекистон фуқаролари учун Бузулук ва Кинел вокзалларида сотилди. Бузулук - Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1 287 000 сўм (9. 259 рубл), Кинел - Тошкент – 1 357 000 сўм (9. 761 рубл). Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди.

Контрольно-пропускной пункт на границе - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Қозоғистон чегарасида мигрантлар иштирокида муштлашув юз берди

Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади.

Ушбу рейсларда олиб келинган йўловчилар поездлардан тушиши биланоқ Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади. 

Эслатиб ўтамиз, кўрилаётган карантин чоралари сабабли, МДҲнинг қатор давлатларида мамлакатга кириш-чиқишга чекловлар Ўзбекистонда ҳам жорий этилган ва улар Ўзбекистон махсус комиссиясининг тегишли қарори билан бекор қилинмагунича амалдаги кучга эга.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида мазкур йўналишда ташкил этилган поездларга чипталар турли хил корупцион схемалар орқали сотилиш ҳолатлари кузатилаётгани тўғрисида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Транспорт вазирлиги йўловчилардан чипталарни ҳарид қилишда ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этилиши билан боғлиқ вазиятларга дуч келган тақдирда 1167 қисқа рақамли ишонч телефонига, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (71) 299-94-50  ишонч телефонига мурожаат этишларини сўраб қолган.

Янгиликлар лентаси
0