23:14 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1227)
253 0 0

Шу билан бирга, ушбу инфекциядан Олмазор туманида яшаган 39 ёшли эркак ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли аёл вафот этди.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 809 нафарга етди, деб хабар берди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.

Шу билан бирга, инфекциядан Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Ҳозирда мамлакатда 9 043 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бутун дунёда коронавирус билан беморланганлар сони 19 миллиондан ошган, деб хабар бермоқда Жонс Хопкинс университети.

Бунда АҚШ 4,9 миллион ҳолат билан етакчиликни сақлаб турибди. 

Дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони 712,5 мингдан ошган, шуларнинг 160 мингдан ошиғи АҚШда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1227)

Асосий мавзулар