10:48 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Янгиликлар
Ҳавола олиш
174921

Сал олдин Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Михаил Мурашко Россияда оммавий вакцинация октябрь ойида бошланишини маълум қилган эди. Унинг айтишича, барча ҳаражатлар давлат бюджетидан қопланади

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинация дастлабки босқичда тиббиёт ходимлари ва мамлакатнинг кекса ёшдаги аҳолисига қилинади,деб хабар қилди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олег Гриднев.

"Гамалея марказида ишлаб чиқарилган вакцина 12 августда рўйхатдан ўтказилади. Ҳозирда охирги, учинчи босқич устида иш олиб борилмоқда. Унинг синовлари - ўта муҳим. Биз вакцина хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Биринчи галда тиббиёт ходимлари ва кекса ёшдаги кишилар вакцинация қилинади", - деб айтган Гриднев Уфада онкомарказ корпуси очилиши маросимида журналистларга.

Гридневнинг айтишича, препаратнинг самарадорлигига аҳолида оммавий иммунитет шаклланганига қараб баҳо бериш мумкин бўлади.

Коронавирусга қарши вакцинанинг ишлаб чиқарилиши

Сал олдин Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Михаил Мурашко Россияда оммавий вакцинация октябрь ойида бошланишини маълум қилган эди. Унинг айтишича, барча ҳаражатлар давлат бюджетидан қопланади.

Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий илмий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцинанинг клиник синовлари 18 июнь куни Сеченов университетида бошланган эди.

Ўттиз саккиз нафар кўнгилли иштирок этган тадқиқотлар давомида вакцинанинг хавфсизлиги тасдиқланди. Таъкидланишича, вакцинани синовдан ўтказган барча иштирокчиларда инфекцияга нисбатан иммунитет шаклланган.

Марказ директори Александр Гинцбург коронавирус вакцинаси ҳаммага ҳам тўғри келмаслигига эътибор қаратган.

Унинг айтишича, препарат касалликни зўрайтириб юбориши мумкин, шу боис, сурункали касаллиги бор одамлар даставвал мутахассислар билан маслаҳатлашишлари зарур бўлади.

Шунингдек, "Вектор" маркази ҳам ўз препаратини тайёрламоқда. Муассаса бош директори Ринат Максютов вакцина ишлаб чиқарилиши ноябрь ойига режалаштирилганини маълум қилган эди.

Асосий мавзулар