ОТМга тест синовлари 2 соат давом этади - ДТМ

© REUTERS / Marko DjuricaСтуденты сдают вступительный экзамен в университет
Студенты сдают вступительный экзамен в университет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абитуриентлар махсус дезинфекцион йўлакдан ўтказилади, уларга бир марталик ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб)га қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Давлат тест маркази директори Мажид Каримов тест жараёнлари қандай ўтиши ҳақида маълумотларни тақдим этди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Школьники перед началом единого государственного экзамена в средней общеобразовательной школе №13 Владивостока - Sputnik Ўзбекистон
Тест синовлари 2 сентябрдан бошланади

Хусусан, ўтган йилдагидан фарқли равишда жорий йилдаги тест синовлари стадионларда 2 та сменада тест ўтказилади.

Абитуриентларга 2 та фандан жами 60 та тест саволларига жавоб топиш учун  2 соат вақт берилади.

Шунда 1-смена 08:00 да бошланиб 10:00 да тамом бўлади, 2-смена эса 17:00 да бошланиб, 19:00 да тугайди. Соат 10 дан 17 гача стадионда ҳеч ким бўлмайди.

Абитуриентлар махсус дезинфекцион йўлакдан ўтказилади, уларга бир марталик ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб)га қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади.

Каримовнинг таъкидига кўра, агар карантин 15 август ёки 30 августда бекор қилинса, тест синовлари 2 сентябрда бошланади.

"Биз 2 сентябргача пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашидан умидвормиз. Агар карантин узайтирилса, албатта тест қолдирилади. Чунки биринчи навбатда абитуриентлар саломатлиги туради", — деб айтган Давлат тест маркази директори.

Шунингдек, ДТМ тест синови шаффоф ўтиши учун синовда қатнашадиган назоратчиларни боди-камералар билан таъминлаш бўйича Махсус комиссияга таклиф киритишни режалаштирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0