06:52 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Янгиликлар
Ҳавола олиш
312 0 0

Бекобод шаҳридан ўтувчи "ўзбек-тожик" давлат чегарасидан Ўзбекистонга олиб кириш учун Тожикистон томонидан улоқтирилган 892,5 г "гашиш" гиёҳвандлик моддаси топилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Тошкент вилояти Бекобод шаҳридан ўтувчи "ўзбек-тожик" давлат чегарасидан Ўзбекистонга олиб кириш учун Тожикистон томонидан улоқтирилган 892,5 г "гашиш" гиёҳвандлик моддаси топилди. Ҳозирда, мазкур гиёҳванд модданинг кимга тегишли эканлигини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда Тупроққалъа тумани "Саримой"» ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида "Самарқанд-Урганч" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган 42 яшар Ц.С. бошқарувидаги "Malibu" автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашинанинг тепа ойна қисмида 3 дона целлофан пакетларда алоҳида скотчланган жами 336 грамм опий гиёҳвандлик воситаси аниқланган.

Маълум бўлишича, Ц.С. ушбу оғуни Самарқанд вилоятида А. исмли шахсдан келгусида сотиш мақсадида 2 300 АҚШ доллари ҳамда 35 500 000 сўмга сотиб олган.

Шунингдек, Тошкент-Урганч йўналишида ҳаракатланиб кетаётган "Isuzu" русумли юк автомашинаси ҳам "Саримой" ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилганида, автомобилда йўловчи сифатида кетаётган Р.Ё. ёнидан 185,49 г опий топилган. Ушбу шахс таниши Қ. билан ўзаро тил бириктириб, учинчи шахсдан тахминан 600 г опий гиёҳвандлик воситасини 6 800 АҚШ долларига сотиб олган. Ундан тахминан 400 г Қ.да қолдириб, қолган қисмини сотиш мақсадида Хоразмга олиб кетаётган бўлган.

Яна бир ҳолат. ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошкармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-тадбир давомида Андижонлик 40 яшар А.Ф. Тошкент шаҳридан Бухоро шаҳрида жойлашган темирчилик цехларидан бирига келган вақтида, унга тегишли бўлган чарм сумканинг ичида 173,15 г гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Бундан ташқари, олинган тезкор маълумотлар асосида, А.Фнинг Тошкент шаҳрида вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, унга тегишли бўлган куртка чўнтагида ҳам 220 г гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган ва холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Шунингдек, Тошкентда ДХХ ва шаҳар Божхона бошкармаси ходимлари томонодан 1980 йилда туғилган Р.С. Чилонзор туманида 1974 йилда туғилган И.Ш.га 100 г гашиш гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинган. Шунингдек, уларда мавжуд булган 1 550 АКШ доллари ва 2 миллион сўм ҳам ашёвий далил сифатида олиб кўйилган.

Р.Снинг Чилонзор туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у ерда И.О. ҳамда Р.А. тегишли бўлган 195 г гашиш моддаси топилган.

Хозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан ЖК тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Асосий мавзулар