16:39 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Янгиликлар
Ҳавола олиш
295 0 0

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига қўмитанинг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистонга жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила-аъзоларига кириш визаларини расмийлаштириш вазифаси юклатилган.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Йўл қурилиши соҳасида Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ташкил этилади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати. 

Бу ҳақда "Papenburg Uzbekistan" Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва "GP Gunter Papenburg AG" компанияси (Германия) ўртасида Ўзбекистонда йўл қурилиши учун асфальт-бетон қоришмалар, тайёр бетон буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Германия технологиялари ва асбоб-ускуналарини қўллаган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "Papenburg Uzbekistan" қўшма корхонаси ташкил этилади.

Қўшма корхона устав фонди 30% - қўмита таркибидаги "Трансйўлқурилиш" ДУКнинг Ўзбекистон Марказий банкининг курси бўйича ўтказилган 1 714 286 евро, 70%и - "GP Gunter Papenburg AG"нинг Papenburg International GmbH компанияси бир йил давомида ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан камида 4,0 миллион евро миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига шакллантирилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига қўмитанинг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистонга жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила-аъзоларига кириш визаларини расмийлаштириш вазифаси юклатилган.

Асосий мавзулар