11:48 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1159)
191 0 0

Инфекцияга чалинган жами 31 983 нафар беморларнинг 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 24 090 нафар фуқаро тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 75 %ни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Инфекцияга чалинган жами 31 983 нафар беморларнинг 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

206 нафар бемор ушбу вирус қурбонига айланган.

Джонс Хопкинс, университети маълумотларига кўра, эпидемия бошланганидан буён бутун дунёда 20,2 миллион киши коронавирусни юқтириб олган. Улардан 738 668 вафот этган, 12,45 миллиони соғайган.

Дунёдаги COVID-19 га қарши биринчи вакцина қандай номланди >>>

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Россия президенти Владимир Путин РФ жаҳонда биринчи бўлиб COVID-19га қарши инъекцияни рўйхатдан ўтказганини эълон қилган эди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1159)

Асосий мавзулар