Шифокор: эмлаш кунида спиртли ичимликлар истеъмоли мумкин эмас

Oбуна бўлиш
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11 август куни янги коронавирус инфекциясини олдини олиш учун дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказган эди

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Коронавирус инфекцясига қарши эмланиш куни спиртли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки бу иммунитет ва вакцина таъсири заифлашиши мумкин, деди РИА Новостига берган интервьюсида Соғлиқни сақлаш вазирлиги штатдан ташқари нарколог-мутахассиси Евгений Брюн.

Аллерголог-иммунолог Владимир Болибок  - Sputnik Ўзбекистон
Иммунолог Россия вакцинаси ҳақида: "у милтиқ каби, отишга шай"

"Менимча, ҳар қандай дори воситаси, шу жумладан, вакцина (коронавирусга қарши) алкоголга мос эмас, чунки биринчи навбатда токсик таъсирга эга бўлиб, иммунитетни заифлаштиради ва эмлаш таъсирини пасайтиради", - деди у.

Сешанба куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги коронавирус инфекциясини (COVID-19) олдини олиш учун дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказди, уни Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқди.

Дори воситаларининг давлат реестрига кўра, вакцина кенг миқёсда муомалага 2021 йил 1 январдан киритилади. У 1957 йилда учирилган Ернинг биринчи сунъий йўлдоши каби - "Спутник V" деб номланди.

Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон қайси давлат вакцинасига қизиқиш билдирмоқда

Россияда эпидемиянинг бутун даврида 897599 киши SARS-CoV-2 коронавирусини юқтирди, уларнинг 15,1 мингдан ошиғи вафот этди, 703 мингдан ошиғи даволанди.

БССТ маълумотларига кўра, дунёда касалланганлар сони 20 миллионга яқинлашмоқда, улардан камида 728 мингтаси вафот этди. Джонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, SARS-CoV-2 вирусидан энг кўп жабр кўрган давлатлар бу АҚШ (беш миллиондан ортиқ юқтирилганлар), Бразилия ва Ҳиндистон.

Россия тўртинчи ўринда қолмоқда, унинг ортидан рўйхатда ЖАР, Мексика, Перу, Колумбия, Чили, Эрон, Испания, Буюк Британия ва Саудия Арабистони келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0