11:33 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1159)
849 0 0

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.

Мазкур қарорга асосан:

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган - яшил рейслар орқали (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистонга кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

- коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган - сариқ рейслар орқали — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистонга кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

- коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган - қизил рейслар орқали (эвакуация рейслари) — Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.

Мазкур рўйхатга асосан:

- яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;

- сариқ рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбайжон;

- қизил рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.

Юқоридагилардан ташқари жамоавий (коллектив) иммунитет шаклланиши жараёнини мониторинг қилиб бориш мақсадида антитаначалар (иммунофермент) таҳлилини ўтказиш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, мутасадди вазирлик ва идораларга оммавий ахборот воситаларида маданий-маърифий ва кўнгилочар мазмундаги кўрсатув, эшиттириш ва материалларни кўпайтириш, шунингдек ижтимоий масофани таъминлаган ҳамда санитария-эпидемиология талабларига риоя этган ҳолда театр, кинотеатр, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан асослантирилган таклифлар киритиш вазифалари белгиланди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1159)

Асосий мавзулар