Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 82%и соғайди

© Sputnik / AFK Sistema / Медиабанкка ўтишПроизводство вакцины от COVID-19 на фармацевтическом заводе "Биннофарм"
Производство вакцины от COVID-19 на фармацевтическом заводе Биннофарм - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу билан бирга, айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5 894 нафар бемордан 1 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Ўзбекистонда "COVID-19"дан соғайиш кўрсаткичи 82 фоизга етди, дея хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Кеча, 13 август куни Ўзбекистонда аҳоли орасида 669 ҳолатда касаллик қайд этилган ва жами касалланганлар сони 33 323 нафарга етган.

Тошкент шаҳрида 4,, Тошкент вилоятида 1,, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган беморларнинг 27 213 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5 894 нафар бемордан 1 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0