14:41 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Янгиликлар
Ҳавола олиш
264 0 0

Мазкур қонун лойиҳаси барча ҳамкорлар, шу жумладан, Бригам Янг университетининг Ҳуқуқшунослик ва диншунослик бўйича халқаро марказидаги америкалик экспертлар тавсияларини ўрганган ҳолда янада такомиллаштирилган ва қўшимчалар киритилган.

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Ўзбекистонда янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳасини такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини олиш мақсадида лойиҳа сайтнинг "Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари" рукнига жойлаштирилган.

Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда қўшни давлатлар, шунингдек яқин ва узоқ хориждаги диний вазият, шунингдек, Ўзбекистон халқининг кўп асрлик ўзига хос тарихи, маданий-тарихий анъана ва қадриятлари инобатга олинган.

Шунингдек, Қонун лойиҳасини тайёрлашда халқаро меъёрлар ва талаблар, биринчи навбатда, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг умумий тартибдаги шарҳлари инобатга олинган.

Мазкур қонун лойиҳаси мутахассислар томонидан барча ҳамкорлар, шу жумладан, Бригам Янг университетнинг Ҳуқуқшунослик ва диншунослик бўйича халқаро марказидаги америкалик экспертлар тавсияларини ўрганган ҳолда янада такомиллаштирилди ва қўшимчалар киритилди.

Қонун лойиҳасида кўзда тутилган қуйидаги асосий янгилик ва ўзгаришлар:

– диний соҳадаги қонун ҳужжатларида қўлланиладиган асосий тушунчаларга таъриф берилган;

– виждон эркинлигини таъминлашнинг ва диний ташкилотлар фаолиятининг асосий принциплари белгиланган;

– виждон эркинлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган;

– ҳар бир шахснинг диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиши, шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ва одоб-ахлоқ қоидаларини (уй шароитида диний таълим бериш) ўргатиш ҳуқуқи белгиланган;

– диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни таъминланишининг кафолатлари, шу жумладан юқори турувчи орган ёки судга мансабдор шахсларнинг диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича улар судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод этилиши мустаҳкамлаб қўйилган;

– диний ташкилот раҳбарлигига кўрилаётган чет эллик фуқаро номзодини Дин ишлари бўйича қўмита билан келишиш талаби чиқариб ташланди;

– диний ташкилот раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши тўғрисидаги талаб бекор қилинди;

– давлат хизматлари кўрсатишнинг электрон тизимига ўтиш орқали диний ташкилотни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ўрнатилган, унга кўра қуйидагилар белгиланган:

- рўйхатдан ўтиш жараёнида маҳалла иштироки бекор қилинди;

- диний ташкилотларнинг ҳужжатларини нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди;

- диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи ва диний таълим муассасасини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди;

- маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сони 100 тадан 50 тагача қисқартирилди;

- рўйхатга олиш органи томонидан диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш учун бир ойлик муддат белгиланди;

– диний ташкилотни рўйхатга олишни рад этиши мумкин бўлган асосларнинг тўлиқ рўйхати аниқланди;

– рўйхатдан ўтказувчи органнинг диний ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва тугатиш бўйича ҳуқуқи чиқариб ташланди;

– қонун талабларини қўпол равишда бузган тақдирда, диний ташкилот фаолиятини олти ойгача суд орқали тўхтатиб қўйиш институти жорий этилди.

Бундан ташқари, мазкур Қонун лойиҳасида жамоат тартибини сақлаш, бошқа фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, ахлоқи, ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлаш мақсадида диний соҳани давлат идоралари томонидан тартибга солиниши лозим бўлган сабаблар тушунтирилган қуйидаги қоидалар ўз аксини топган:

- ваколатли давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасида жамиятда динлараро ва миллатлараро тотувликни сақлаш бўйича муносабатларни тартибга солиш;

- дин давлатдан ажратилганлиги принципи давлат органлари ва диний ташкилотлар томонидан бир-бирларининг ишларига ўзаро аралашмаслик шаклида белгиланди, шунинг учун давлат диний ташкилотларга бирон-бир давлат вазифаларини бажаришни юкламайди. Шу билан бирга, давлат конфессияларнинг тинч-тотувликда яшашига кафил бўлади;

- диний соҳани тартибга солувчи давлат идораларининг ваколатлари аниқлаб берилди;

- жамиятда конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни бузишга кўмаклашувчи миссионерлик ва прозелитизмнинг ҳар қандай кўринишларини чеклаш белгиланди;

- диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизадан ўтказишдан асосий мақсад қилиб жамиятда конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенглик бузилишига олиб келадиган, диний зўравонлик ва бошбошдоқликка чорловчи ғояларнинг олдини олиш белгиланган.

Асосий мавзулар