Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамини оила даврасида нишонлашади

© Хокимият ТашкентаСалют и праздничный Бродвей: что ждет жителей Ташкента в День независимости
Салют и праздничный Бродвей: что ждет жителей Ташкента в День независимости - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шифокорлар билан маслаҳат қилган ҳолда шундай хулосага келинган: пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклаш талабини қўймоқда.

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўтказган йиғилиши давомида, Мустақиллик байрамини пандемия шароитида нишонлаш юзасидан кўрсатмалар берди, деб хабар қилади президент матбуот-хизмати.

Летучая мышь - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус қандай пайдо бўлгани ҳақида янги версия эълон қилинди

Таъкидланишича, ушбу масалада шифокорлар билан маслаҳат қилган ҳолда шундай хулосага келиндики, пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклаш талабини қўймоқда. Шунинг учун ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Корхона ва ташкилотларда ҳам байрам тадбирлари режалаштирилган тақдирда уларни санитария нормаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилди. Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида байрам кунлари қизиқарли, янги форматдаги кўрсатувлар, эшиттириш ва чиқишлар намойиш этиш борасида тавсиялар берилди.

Мустақиллик байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар ҳам – 30-31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари (3 кун) дам олади.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 20 август 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 547 нафарни ташкил этмоқда. Инфекцияни юқтирган беморларнинг 33 мингдан ортиғи соғайган. Қурбонлар сони 252 нафарни ташкил қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0