БААнинг Jetex компанияси Ўзбекистон авиация бозорига кириш тараддудида

© JetexАвиакомпания Jetex
Авиакомпания Jetex - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Компания вакиллари йўловчиларга юқори даражадаги хизмат кўрсатишни таъминлайдиган мазкур лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши Тошкент халқаро аэропорти нуфузи ва жозибадорлигини оширишини алоҳида қайд этиб ўтган.

ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Бирлашган Араб Амирликларининг Jetex компанияси вакиллари билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Транспорт вазирлигининг ахборот хизмати хабар берган.

Начал курсировать дополнительный поезд Ташкент - Андижан - Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 15 августдан маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланади

Мулоқотда Jetex компанияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида FBO шаклида давлат хусусий шерикчилиги асосида VIP ва CIP мижозларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдираётгани маълум қилинган.

Хабарга кўра, Jetex компанияси мазкур лойиҳа доирасида ўз маблағлари ҳисобидан Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида йўловчилар ва бизнес авиацияга хизмат кўрсатувчи янги махсус терминал ва ангар қуришни режалаштирмоқда.

Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон тоифаларга ажратилган авиа-рейслар рўйхатини тасдиқлади

Компания вакиллари йўловчиларга юқори даражадаги хизмат кўрсатишни таъминлайдиган мазкур лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши Тошкент халқаро аэропорти нуфузи ва жозибадорлигини оширишини алоҳида қайд этиб ўтган.

Jetex компанияси 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, 5 қитъада 30 та бизнес бирлашмани ўз ичига олган глобал тармоққа эга. Шунингдек, Jetex Яқин Шарқ, Туркия ва Покистонда HondaJet компаниясининг расмий дилери ҳисобланади.

FBO (Fixed Base Operator) — аэропортларда ҳаво кемалари ва йўловчиларга комплекс сервис хизматлари кўрсатувчи, хусусан, ҳаво кемаларига ёқилғи қуйиш, тўхташ жойи, ангарда сақлаш, техник ва таъмирлаш хизматларини кўрсатиш, ҳаво кемаларини ижарага бериш, чартерларни сотиш, такси ва яна бошқа кўплаб хизмат турларини кўрсатувчи ташкилот.

Янгиликлар лентаси
0