13:19 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Янгиликлар
Ҳавола олиш
40820

Айни пайтда, препарат барча рухсатномаларни олган ва 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган кўнгиллиларда тадқиқотларнинг икки босқичидан муваффақиятли ўтган

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот марказининг кекса ходимлари COVID-19га қарши эмландилар. Улар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда, дея таъкидлайди россиялик олимлар.

"10-15 киши, ундан кам эмас. Уларнинг барчаси тетик, соғлом, фаол, маърузалар ўқиб, беморларни бошқаришмоқда, спорт билан шуғулланмоқдалар. Вакцинация уларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади", — деди РИА Новостига Гамалея маркази директори Александр Гинцбург.

У бир неча ой олдин коронавирусга қарши вакцинациядан ўтганини ва ўзини яхши ҳис қилаётганини таъкидлади. Айтганча, унинг ёши 68да.

Гинцбургнинг айтишича, вакцина рўйхатдан олингандан кейинги синовлардан ўрин олган масалалардан бири тадқиқотлар ва ёши 60, 70, 80дан ўтган кўнгиллиларда синовларни ўтказишдан иборат. Уларни москваликлар орасидан саралашади.

Россия первой в мире зарегистрировала вакцину от коронавируса
Ruptly / РФПИ / WHO / Дмитрий Куракин/Пресс-служба Минздрава России

"Умид қиламанки, сизга ҳозир айтганларим расман тасдиқланади ва вакцина 70, 80 ёшдаги ва ҳатто ундан юқори бўлган ёш тоифасига эга одамлар орасида қўлланилиш учун рухсатномага эга бўлади", — деди олим.

Айни вақтда препарат барча рухсатномаларни олган ва 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган кўнгиллиларда икки босқичдаги тадқиқотларни муваффақиятли ўтган.  Натижада иммун жавоб ва SARS-CoV-2га антитаначалар шаклланган.

Рўйхатдан олингандан кейинги клиник синовлар фазаси ушбу ҳафтада старт олмоқда: вакцина 40 минг кишида текширилади.

Александр Гинцбургнинг айтишича, ушбу босқичдаги иштирокчилар ортидан шифокорлар қатъий назорат олиб борадилар: уларни госпитализация қилишмайди, аммо тадқиқотлар олдидан/вақтида/кейин бўлган барча таҳлиллар олинади. Шунингдек, кўнгиллилар ўзларида нохуш ўзгаришлар юз берадиган бўлса у ҳақда тиббиёт ходимларига тўғридан-тўғри хабар беришлари мумкин бўлиши учун, электрон мониторинг ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Коронавирусга қарши Россия вакцинаси

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди кўмагида Гамалея номидаги марказ мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19 га қарши дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказган эди. Препарат "Спутник-V" номини олди.

Ҳозирда 20дан ортиқ мамлакатлардан "Спутник-V" вакцинасига миллиард дозада талаб келиб тушган. Россия бешта мамлакатда препаратни ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди. Мавжуд қувватлар йилига беш юз миллион дозагача вакцина ишлаб чиқариш имконига эга.

Асосий мавзулар