ХТВ мактабларда таълим жараёни қай тарзда ташкил этилишини айтди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишШкольники перед началом единого государственного экзамена в средней общеобразовательной школе №13 Владивостока
Школьники перед началом единого государственного экзамена в средней общеобразовательной школе №13 Владивостока - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шартлардан бирига кўра, болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишларини олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги пандемия шароитида мактабларда анъанавий таълим жараёни қай тарзда ташкил қилинишини тушунтирди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Министр народного образования Узбекистана Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мактабларида ўқув йили қандай бошланади - вазир Шерматов билан интервью

Таъкидланишича, умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгиланган.

Унга кўра, дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади.

Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишларини олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади.

1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг келиши соат 09:00 гача алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

Пустой класс в школе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бўйлаб мактаблар очилишига тайёргарлик кўрилмоқда: тафсилотлар

Дарслар "Синф системаси"да олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади.

Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади. Ота-оналарнинг мактабга кириб чиқиши тақиқланади.

Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқ чалинмайди, синф хоналари кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади.

Янгиликлар лентаси
0