Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43 мингдан ошди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Уртачирчикском районе Ташкентской области появится карантинная зона для прилетающих из зарубежа
В Уртачирчикском районе Ташкентской области появится карантинная зона для прилетающих из зарубежа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Статистик маълумотларга кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтираётганлар сони кундан-кунга ортмоқда ва 5 сентябр ҳолатига кўра, 27 миллиондан ошган

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 43 075 нафарга етди, деб хабар бермоқда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Производство вакцины от COVID-19 на фармацевтическом заводе Биннофарм - Sputnik Ўзбекистон
The Lancet Россиянинг Sputnik V вакцинаси тадқиқотлари натижаларини эълон қилди

4 сентябрь куни мамлакатда 278 янги инфекцияланиш ҳолатлари қайд этилган. 

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган, қурбонларнинг умумий кўрсаткичи 339 нафарни ташкил қилмоқда.

Мамлакатда коронавирус қайд этилганлар сони соғайганлар сонидан кўп бўлди. Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Фарғона ҳамда Жиззах вилоятларида жами 256 нафар бемор соғайди.

Беморларнинг 40 432 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 %ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 304 нафар бемордан 368 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Статистик маълумотларга кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтираётганлар сони кундан-кунга ортмоқда ва 5 сентябр ҳолатига кўра, 27 миллиондан ошган, бугунги кунда 19 миллиондан зиёд инсон соғайишга муваффақ бўлган, 880 мингдан зиёд киши қурбон бўлган. 

Янгиликлар лентаси
0