Биз кўпайишдик: Саида Мирзиёева ўғли Шавкатжон ҳақида гапирди

© Фото из личного архива Саиды МирзиёевойВ семье Саиды Мирзиёевой родился сын
В семье Саиды Мирзиёевой родился сын  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биз ҳам кўпайишдик — жажжи Шавкатжон, бизнинг қуёшимиз. Биз у билан яқинда танишдик, лекин биринчи учрашувимиздаёқ ўртада шунчалар кучли муҳаббат пайдо бўлдики, биз кунига 24 соат бирга бўламиз :) Оналар бунинг нима эканини билишади, деб ёзади Саида Мирзиёева

ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева янги меҳмон - ўғли Шавкатжон ҳақида илк бор маълумот берди.

"Барчамиз учун ҳали-ҳамон қийин бўлса-да, ҳаёт давом этмоқда. Одамлар тўйларда хурсандчилик қилмоқда, болалар дунёга келмоқда. Биз ҳам кўпайишдик — жажжи Шавкатжон, бизнинг қуёшимиз. Биз у билан яқинда танишдик, лекин биринчи учрашувимиздаёқ ўртада шунчалар кучли муҳаббат пайдо бўлдики, биз кунига 24 соат бирга бўламиз :) Оналар бунинг нима эканини билишади. Мен эса муҳаббатнинг аёлларга барча дилхираликларга дош бериши ва кечиришига ёрдам берувчи куч экани ҳақида ўйлайман. Бахтли ва энг яхши дамларни кутиш, болалар ўсиб-улғайгунча ёнида бўлиш, уларга таянч бўлиш ва кейин тин олиш мумкин. Нима қилсак ҳам, бизни доим муҳаббат бошқаради.

Комил Алламжонов и Саида Мирзиёева рассказали о свободе прессы - Sputnik Ўзбекистон
Шифо, сабр ва куч-қувват тилайман: Саида Мирзиёеванинг байрам табриги

Ҳозир ўғлим билан эртаклар эмас, балки янгиликлар садоси остида ухлаяпмиз. Хотин-қизлар ва журналистларга нисбатан судлов механизми тезкор ва шиддатли бўлиб, бор кучи билан ишлаётганини кўриш мен учун оғир. Эркаклар ва амалдорларга келганда бу тизим кўпинча тўхтаб қолади. Бир вақтнинг ўзида ҳақоратларга муносиб жавоб учун озодликдан маҳрум қилиш ва саккиз йиллик хўрлик остида яшаганларни ярашув билан «жазолаш» мумкин эмас. Қиз болага ожиза ва итоаткор бўлгани учунгина буюмдек қараш, дили оғриган-оғримаганини унинг учун ҳал қилиш мумкин эмас. Шахсий фикри учун таъқиб қилиш мумкин эмас. Агар биз адолат тарафдори бўлсак, қонун иккала томон учун бир хил ишласин. Агар биз бахтли мамлакатда яшашни истасак, аёлларни эркаклар приоритетларидан, журналистларни эса босимдан ҳимоя қилишимиз керак", - деб ёзган Саида Мирзиёева ўзининг Телеграмдаги саҳифасида.

У шунингдек, журналист ва блогерлар сукут сақламаслигига ва бошланган ислоҳотларни давом эттириш йўлида ҳисса қўшишларига қатъий ишонишини билдирган. Жамоатчилик фикри кучига ишонишини таъкидлаган.

"Олдинда бизни яхши кунлар кутаётганига ишонаман. Агар ҳар ким ўз обрўини сақлаган ҳолда одамлар билан ҳисоблашса, ҳамма иш адолатли ва тўғри бўлади. Президент топшириғига кўра, айни кунларда туҳматни декриминаллаштириш ҳамда журналистлар фаолиятига тўсқинлик учун жавобгарликка оид икки муҳим қонун ҳужжати ишлаб чиқиш арафасида. Бу ошкора жамият сари ташланган яна икки катта қадам бўлади. Келинг, буни биргаликда амалга оширамиз", - деб қайд этган Саида Мирзиёева.

Янгиликлар лентаси
0