06:06 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1161)
442 0 0

Кўнгиллилар шунингдек, эмланишдан уч кун олдин алкогол маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечганлари маъқул, тадқиқот давомида эса уларга спиртли ичимликларни меъёрдан ортиқ даражада истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. "Спутник V" вакцинасининг рўйхатдан олингандан кейинги тадқиқотларида иштирок этаётган аёллар ҳомиладор бўлиш тавсия этилмайди, бундан ташқари, барча кўнгиллилар алкогол маҳсулотларидан воз кечмоқлари лозим, дейилади клиник тадқиқотлар протоколида. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Агар сиз тадқиқотларда иштирок этишга қарор қилган бўлсангиз, у ҳолда, у ўтказилаётган вақтда ҳомиладор бўлиш, болани кўкрак сути билан эмизиш, шунингдек, эмлаб бўлингандан сўнг уч ой давомида тухумҳужайраси донори бўлиш тавсия этилмайди", - дея аниқлик киритилади ҳужжатда.

Ҳомиладор бўлганлар ўша пайтнинг ўзидаёқ вакцинациядан четлатилади ва кузатув остига олинади.

Ўз навбатида, эркакларга аёлни ҳомиладор қилишдан сақланиш ва вакцинация жараёни якунланганидан сўнг уч ой вақтгача сунъий уруғлантириш учун сперма топширмаслик тавсия этилади.

Кўнгиллилар шунингдек, эмланишдан уч кун олдин алкогол маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечганлари маъқул, тадқиқот давомида эса - спиртли ичимликларни меъёрдан ортиқ даражада истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади.

Чекувчилардан кунига ўн дона сигарет билан чекланиш сўралмоқда.

Прививка оч қоринга амалга оширилади, иштирокчилар саломатлик электрон кундалигини тутишлари керак бўлади. Кундаликка маълумотлар камида ўн беш марта киритилган бўлиши шарт.

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди кўмагида Гамалея номидаги марказ мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19 га қарши дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказган эди. Препарат "Спутник-V" номини олди.

Ўтган ҳафтада вакцина фуқаролик оборотига киритилди, шунингдек, бир вақтнинг ўзида 30 минг кўнгиллиларни ўз ичига олган учинчи клиник тадқиқотлар фазаси бошланди. РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъкидига кўра, оммавий эмлаш ишлари ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиши ҳамда рўйхатдан олингандан кейинги тадқиқотлар бўйича маълумотлар ортиб бориши билан бошланади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1161)

Асосий мавзулар