09:47 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Янгиликлар
Ҳавола олиш
559 0 0

JAL Business Aviation авиакомпанияси вакиллари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдириб, Ўзбекистон ва Япония ўртасида туристик оқимни ошириш орқали ҳамкорликни ташкил қилишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Япониянинг Marubeni компаниясининг Ўзбекистандаги ваколатхонаси раҳбари Нагахито Миёси билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда Туризм қўмитаси матбуот-хизмати.

Учрашувда томонлар Marubeni ва Japan Airlines (JAL) компанияларига тегишли JAL Business Aviation авиакомпанияси томонидан Ўзбекистонга Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан чартер, жумладан VIP чартер рейсларини ташкил қилиш ва уларни сонини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилишди.

Авиакомпания вакиллари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдириб, Ўзбекистон ва Япония ўртасида туристик оқимни ошириш орқали ҳамкорликни ташкил қилишни таклиф қилди.

Мазкур масала юзасидан Қўмита раиси ўринбосари Улуғбек Азамов ва авиакомпания вакиллари маҳаллий туроператорлар билан учрашув ташкил қилишга келишишди.

Учрашувда авиа-компанинянинг Лондондаги офиси ҳамкорлигида Европа мамлакатларидан Ўзбекистонга чартер рейсларини йўлга қўйиш таклифи кўтарилиб, ушбу ташаббус Япониялик ҳамкорлар томонидан маъқулланди ва пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашиши билан эришилган келишувлар юзасидан тез орада ташкилий ишларни амалга оширилиши билдирилди.

Маълумот учун, Marubeni Япониянинг 5 та энг йилик турли хил фаолият билан шуғулланувчи компанияларидан бири ҳисобданади. Японияда 30 та бўлим ва дунёнинг 79 мамлакатида 158 та офиси мавжуд. Japan Airlines (JAL) компанияси Осиёнинг энг йирик авиакомпанияларидан биридир. Компания дунё бўйича 120 дан ортиқ аэропортларда доимий ички ва халқаро ташишларни амалга оширади. JAL Business Aviation компанияси премиум тоифадаги мижозларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган авиакомпания ҳисобланади.

Асосий мавзулар