12:48 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Янгиликлар
Ҳавола олиш
241 0 0

Таълим шаҳарлари глобал тармоғига 26 мамлакатдан 54 янги аъзо ҳам қабул қилинган. Янги қабул қилинган шаҳарлар ташкилот фаолиятида иштирок этишлари ва ўзларининг таълим шаҳарлари сифатида эришган ютуқларини акс эттирадиган икки йиллик ҳисобот тайёрлашлари лозим.

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. ЮНЕСКО томонидан онлайн ташкил этилган сессиясида Ўзбекистондан ягона Фарғона шаҳри дунёнинг энг ўқимишли шаҳарлар рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Шунингдек, Таълим шаҳарлари глобал тармоғига бундан ташқари 26 мамлакатдан 54 янги аъзо ҳам қабул қилинганлиги айтилмоқда.

"Мазкур шаҳарлар узлуксиз таълимни маҳаллий даражада ривожлантириш мумкинлигининг ёрқин намунасидир. Улар узлуксиз таълимнинг самарали сиёсати ва амалиёти инклюзив, хавфсиз, сифатли ва барқарор шаҳарларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаши ва ташкилотнинг 2030 йилга оид дастурига ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигини исботлади. Янги аъзолар ЮНEСКО Таълим шаҳарлари глобал тармоғи таркибида мавжуд шаҳарлар умумий сонини 64 мамлакатда 230 тага етказмоқда", - дейилади хабарда.

ЮНEСКОнинг Узлуксиз таълим институти (UIL) тармоқ мувофиқлаштирувчиси сифатида тегишли мамлакатларда ЮНEСКО ишлари бўйича Миллий комиссиялар томонидан номзодлар берилгандан сўнг янги аъзоларни қабул қилди. Шаҳар ҳокими ва маъмуриятининг узлуксиз таълимга оид қатъий мажбурияти таълим шаҳрига айланишнинг асосий шартидир.

ЮНEСКО Таълим шаҳарлари глобал тармоғи потенциал аъзолари ариза бериш жараёнида жамиятда барча учун узлуксиз таълим имкониятларини тақдим этиш бўйича аниқ тасаввурни намойиш этишлари керак. Янги қабул қилинган шаҳарлар ташкилот фаолиятида иштирок этишлари ва ўзларининг таълим шаҳарлари сифатида эришган ютуқларини акс эттирадиган икки йиллик ҳисоботни тайёрлашлари лозим. 

Узлуксиз таълим институти директори Дэвид Ачоаренанинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси келажак учун янада барқарор таълим тизимларини яратиш зарурлигини кўрсатди. Инсониятнинг ярмидан кўпи шаҳарларда яшагани сабабли, шаҳарлар бу ислоҳотларнинг марказида бўлиши лозим.

Асосий мавзулар