Ўзбекистон жанубида янги қурилган кўприк қулади

© DaryoМост в Сурхандарьинской области, расположенный на 76-м км автодороги "Дарбанд — Бойсун — Элбаён"
Мост в Сурхандарьинской области, расположенный на 76-м км автодороги Дарбанд — Бойсун — Элбаён - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гап шундаки, кўприкнинг қурилишига 6,5 млрд сўм маблағ сарфланган бўлиб, маҳаллий аҳоли ОАВдаги чиқишларида маблағ ва қурилиш материалларининг  мақсадсиз сарфланган бўлиши мумкинлигига иддао қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида янги қурилган кўприк қулади. Айни вақтда ушбу ҳодиса кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Обрушение потолочного перекрытия и железобетонных стен здания в жилом массиве Сайрам Каратауского района Шымкента  - Sputnik Ўзбекистон
Чимкентда қурилаётган бино қулади: 6 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди - фото

Гап шундаки, кўприкнинг қурилишига 6,5 млрд сўм маблағ сарфланган бўлиб, маҳаллий аҳоли ОАВдаги чиқишларида маблағ ва қурилиш материалларининг  мақсадсиз сарфланган бўлиши мукинлигига иддао қилмоқда.

Sputnik мухбири Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг матбуот котиби Захириддин Тўраев билан боғланиб, ҳолат юзасидан изоҳ сўради.

Маълум бўлишича, Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи, давлат аҳамиятидаги 4р-105 "Дарбанд-Бойсун-Элбаён" автомобиль йўлининг 76 километрида жойлашган, узунлиги 66 погонаметр бўлган "Полвонтош" селгаси устидаги кўприкнинг оралиқ таянч устунлари 1 метрга чўкиб, устки плиталари қулаган. Натижада кўприк яроқсиз ҳолатга келиб, ҳозирги кунда ушбу ҳудуддан пиёдалар ва автомашиналарнинг ҳаракати чекланган.

Мазкур ҳолат юзасидан "Сурхон қурулиш назорат ўлчов" МЧЖ ва вилоятавтомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси мутахассилари томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, унга кўра ўтказилган назорат ўлчовида пудратчи корхона томонидан ҳақиқатда бажарилган ишлар «Бажарилган ишларни тасдиқловчи счёт-фактура маълумотномаси»га (Форма-3) қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланмаган.

Обвал арочного моста в тайваньском уезде Илань - Sputnik Ўзбекистон
Тайванда улкан кўприк қулади - видео

Лойиҳа смета ҳужжатларига нисбатан бажарилмаган ишлар хажми 34 млн 491 минг 265 сўмни ташкил қилишини ва мавжуд пудратчи ва буюртмачи ўртасида 2014 йил 21 апрелда имзоланган 3/ТО-2014-сонли шартноманинг 3-қисми (пудратчининг мажбуриятлари) 4-банди пудратчи томонидан тўлиқ бажарилмагани кўрсатилган.

Шунингдек, мамлакатда эълон қилинган карантин чекловлари сабабли тергов ҳаракатлари ўтказишнинг имкони йўқлиги, мазкур ҳолатни ойдинлаштириш учун бошқа шахслар ва мутахассислардан хулоса олиш имконияти мавжуд бўлмагани қайд этилган.

Шу сабабли 18 июль куни Термиз транспорт прокуратураси томонидан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Аммо ушбу қарор 29 сентябрь куни транспорт прокурори томонидан бекор қилиниб, ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0