14:52 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Янгиликлар
Ҳавола олиш
268 0 0

Эслатиб ўтамиз, 17 октябр ҳолатига кўра, дунё бўйича коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 39,5 миллиондан ошган. Ер юзида сўнгги сутка давомида 108 350 киши ушбу инфекцияни юқтирган.

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Ўзбекистоннинг 11 ҳудудда яна 125 киши Covid-19 инфекциясини юқтирди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Мамлакатда жами касалланганлар сони 62 809 нафарни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 59 756 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 17 октябр ҳолатига кўра, дунёда 39 587 005 коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Ер юзида сўнгги сутка давомида 108 350 киши инфекцияни юқтирган.

Инфекциядан дунёда 1 109 130 киши вафот этган, бир сутка давомидаги ўлимлар сони 2 145 нафарни ташкил қилган.

Асосий мавзулар