22:50 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
21901

Таъкидланишича, ҳозирги пайтда Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғини ишга қўйиш борасида созлаш ишларини олиб боришмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Бугун, 21 октябрь куни тонгда Туркманистон энергетика тизимига қарашли 500 кВли "Сердар-Мари ГРЭС" деб номланувчи юқори кучланишли электр тармоғи фавқулодда ўчди, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон МЭТ" АЖ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, ушбу ҳаво тармоғи орқали Ўзбекистонга 750 МВтгача электр энергияси импорти етказиб берилаётган эди. Ҳаво тармоғида содир бўлган носозлик туфайли, аварияга қарши автоматиканинг ишлаши оқибатида, Ўзбекистон энергетика тизимида 316 МВт қувват билан истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.

Тонгги соат 7:00 дан бошлаб электр станциялардаги мавжуд резерв қувватларни ошириш орқали тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирги пайтда Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғини ишга қўйиш борасида созлаш ишларини олиб боришмоқда. "Ўзбекистон МЭТ" юзага келган техник-муҳандислик ҳолати учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Ўзбекистон истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида "Иссиқлик электр станциялари" ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятлари таркибидаги буғ-газ қурилмалари ҳамда гидроиншоотлар томонидан электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни режага мувофиқ давом этмоқда ва бу мамлакатимиздаги кунлик истеъмолнинг асосий қисмини (тахминан 94–97 фоизини) қоплайди.

Туркманистондан электр энергияси импорт амалиёти қўшни давлат энергетиклари томонидан тез орада бартараф этилади, дейилган хабарда.

Асосий мавзулар