ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. 29 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 313 (+113) нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Янги касалланиш ҳолатлари Республиканинг 11та ҳудудида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 63 446 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Коронавирусга чалиниш бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида 7-ўринда.
БССТ маълумотларига кўра, жаҳонда ушбу инфекцияни юқтирган инсонлар сони 44,4 миллионга етган, 1,1 миллион киши қурбон бўлган.