04:32 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
74 0 0

Ўзбекистон Миллий палатаси ва Италиянинг "Opera" компанияси вакилларининг учрашувида тиббий хизматлар ҳаракатчан бўла олиши ва бўлиши ҳам кераклиги таъкидланди.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Ўзбекистон Миллий палатаси ва Италиянинг "Opera" компанияси вакилларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Унла Наманганда Италия технологияларига асосан Эндокринологик марказни қуриш лойиҳаси бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама этилди. Бу ҳақда Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати.

"Opera"нинг дастлабки ҳисоби бўйича ушбу лойиҳага жалб этилиши керак бўлган инвестиция тахминан 12 миллион еврони ташкил этади. Лойиҳадаги инновацияларнинг бири — қаерда талаб бўлса, ўша ерда "талаб бўйича" эндокринологик текшириш учун ҳаракатчан бригадалар шакллантиришдан иборат.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Италиядаги Элчиси Отабек Акбаров иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, Элчихона Италиянинг "Opera" компанияси билан учта йўналиш бўйича, жумладан соғлиқни сақлаш тизими бўйича ҳам сал кам икки йилдирки, фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Миллий палата раиси Ровшан Изамов соғлиқни сақлашнинг энг яхши хорижий тажрибаси ва моделини олиб кириш  Миллий палатанинг вазифаси эканлигидан келиб чиқиб, ушбу давлат тизими "Opera" компанияси билан ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Изамов шунингдек, Италия томонидан янги истиқболли лойиҳаларни ташаббус этилишига кўмаклашгани учун Ўзбекистоннинг Римдаги Элчихонасига миннатдорчилик билдирди. 

"Opera" компаниясининг раҳбари Паоло Де Анжелис "Пандемия тиббиётнинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикримизни бутунлай ўзгартириб юборди. Бугунги бизнинг асосий вазифамиз — беморга ҳаракатчан ускуна ёрдамида самарали ёрдам бериш ва нафақат шифохонада", — деди.

Музокаралар давомида замонавий операция заллари, беморлар ва улар билан бирга бўладиган барча оила аъзолари учун барча шароитлари мужассам  бўлган Бош Эндокринологик марказини ташкил этиш, яъни меҳмонхона қуришни режалаштириш каби лойиҳанинг босқичлари муҳокама этилди.

 

Асосий мавзулар