12:05 20 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Янгиликлар
Ҳавола олиш
148 0 0

Мазкур лойиҳа асосида қуриладиган комплекс мамлакатда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини Россия ва бошқа хорижий бозорларга экспортини кенгайтириш учун хизмат қилади.

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида "BMB Trade Group" ҳамда Россиянинг «Национальная резервная корпорация»си билан ҳамкорликда замонавий агрологистика комплексини қуриш бўйича қўшма инвестициявий лойиҳа амалга оширилмоқда.

Айни вақтда BMB-NRC AGROLOGISTICS Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси томонидан мазкур комплекс учун ажратилган ҳудудда дастлабки қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон президентининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига кўра , маҳсулотларни йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, ички ва ташқи бозорга етказиб бериш борасида хизмат кўрсатувчи замонавий агрологистика комплекслари ва марказлари тизимини шакллантириш, жойлаштириш, қуриш, уларни бошқариш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган.

Республикада фаолият юритаётган 405 минг тонна қувватга эга 25 та агрологистика марказлари қаторига 4 та агрологистика марказлари қўшилиб, 257 та янги иш ўринлари ташкил этилди ва агрологистика марказлари сони 29 тага, қуввати эса 451,7 минг тоннага етказилди.

Мазкур лойиҳа асосида қуриладиган комплекс мамлакатда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини Россия ва бошқа хорижий бозорларга экспортини кенгайтириш учун хизмат қилади.

Асосий мавзулар