Уфадан Тошкентга чартер рейслар амалга оширилади

© Facebook / Посольство России в УзбекистанеБолее 220 человек вернулись в Россию чартерным рейсом из Ташкента
Более 220 человек вернулись в Россию чартерным рейсом из Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерациясининг шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. "Uzbekistan airways" авиакомпанияси 22-ноябрда Уфадан Тошкентга чартер қатнов амалга оширилиши тўғрисида хабар бермоқда.

Жадвал ва авиачипталар нархи билан авиакомпаниянинг сайтида танишиш мумкин.

Россия Федерациясининг шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади.

ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди.

Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, "Uzbekistan airways" АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки минтақангиздаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0