08:54 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
448 0 0

Вазир ўринбосари Мақсуд Йўлдошев ўша пайтда қўнғироқ қилган Хуршид исмли шахсга жавоб берар экан, "Обқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз", деган сўзлари тўғридан тўғри эфирга кетди.

ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. МТВ раҳбари ўринбосари онлайн-эфирда "олиб қочишга мажбурмиз, нима қиламиз?", деди. Бу ҳақда "Кун.уз" нашри хабар бермоқда.

18 ноябр, чоршанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтиб, унда давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг 9 ойдаги ижроси кўриб чиқилмоқда.

Тадбир доирасида, депутат Дониёр Ғаниев савол бераётган пайтда мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуд Йўлдошев камера микрофонини ўчиришни ёддан чиқариб қўйди. Мажлис Youtube орқали жонли эфирга узатилаётган эди.

Вазир ўринбосари Мақсуд Йўлдошев ўша пайтда қўнғироқ қилган Хуршид исмли шахсга жавоб берар экан, "Обқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз", деган сўзлари тўғридан тўғри эфирга кетди.

Мақсуд Йўлдошев катта эҳтимол билан ўзининг саволга жавобини назарда тутганлиги айтилмоқда.

Асосий мавзулар