09:16 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
120 0 0

"Ўзбекистон темир йўллари" бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Хусниддин Хасиловга кўра, шунингдек, Қирғизистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам кўрсатиш учун ўзбекистонлик шифокорларни ҳам юбориш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Ўзбекистон 18 ноябрь куни Қирғизистонга навбатдаги гуманитар ёрдамни — 200 койка-ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохона контейнерларини юборди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" хабар бермоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси Хуснитдин Хосилов Ўзбекистоннинг гуманитар ёрдами ҳақида қуйидагиларни гапирган.

"Шуниси эътиборлики, контейнер шифохоналари тажрибаси Ўзбекистонда синовдан ўтган ва ўзини яхши кўрсатди. Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва даволашда ёрдам бериш учун ўзбекистонлик шифокорларини юбориш ҳам режалаштирилган".

Поездни кузатиб борган Ўзбекистон делегациясини кутиб олган мутасаддилар, хусусан, Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Жарасул Абдураимов пандемия даврида Ўзбекистон томонидан кўрсатилган кўмак жуда долзарб эканлигини таъкидлаган ва кўрсатилаётган ёрдам учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирган.

"Тезкорлик билан кўрсатган ёрдам учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз. Биз ўзбек халқига фаровонлик ва соғлик-саломатлик тилаймиз, халқларимиз дўстлиги абадий бўлсин!", - деган Абдураимов.

Асосий мавзулар