04:06 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Янгиликлар
Ҳавола олиш
1115 0 0

Россиянинг ҳаво орқали йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи компанияларига Ўзбекистон, Беларусь, Исроил, Ливан, Марокаш, Уммон, Словакия, Финляндия, Хорватия, Куба, Кипр ва Мальдивларга парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлашди

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Россиянинг лицензияга эга авиакомпаниялари 12та мамлакатга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олдилар, деб хабар бермоқда Росавиация.

Федерал ҳаво транспорти агентлиги таъкидлашича, бундай рухсатномаларни бериш тўғрисидаги қарор буйруқда кўрсатилган халқаро йўналишларда парвозлар яқин вақтда қайта тикланишини англатмайди. Рухсат - бу авиакомпания бошқа мамлакатлар билан парвозлар қайта тикланганида у фойдаланиши мумкин бўлган ҳуқуқдир.

Россия авиакомпаниялари Ўзбекистон, Беларусь, Исроил, Ливан, Марокаш, Уммон, Словакия, Финляндия, Хорватия, Куба, Кипр ва Мальдивларга парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган.

Таъкидланишича, шунингдек: Новосибирск – Бухоро, Екатеринбург – Бухоро, Краснодар – Қарши, Москва – Навойи, Санкт-Петербург – Нукус, Екатеринбург – Урганч, Санкт-Петербург – Урганч йўналишларда парвозлар қайта тикланиши мумкин.

Сал аввал "Урал авиалиниялари" Тошкентдан Москвага иккита парвозни (16 ва 23 ноябр кунлари) амалга оширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. 23 ноябрга чипталарни Тошкент, Шота Руставели, 28-уй манзилида жойлашган HRG Radius Travel авиакассасидан (мўлжал: №160 мактабнинг рўпараси, эски "Океан" дўкони) харид қилиш мумкин.

 

Асосий мавзулар