09:12 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
327 0 0

Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси тош, қум ва шағалнинг ноқонуний равишда қазиб олиниши натижасида, мамлакатдаги қарийб 26 та кўприклар таянчлари критик ҳолатга келганлиги ҳақида хабар берган эди. Ушбу хабар кўплаб ОАВларда кенг тарқалиб кетди

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан Республикадаги кўприклар ҳолати ўрганилганда, дарё ва сойларнинг ўзанларидан – тош, қум ва шағалнинг ноқонуний равишда қазиб олиниши натижасида, қарийиб 26 та кўприкларнинг оралиқ таянчлари критик сатҳидан ортиқча ювилиб кетганлиги ҳақида мазкур инспекция матбуот хизмати ахборот берди.

"Ушбу хабар кўплаб оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалиб, турли муҳокамаларга, шу жумладан кўприк қурувчиларига тегишли салбий фикрларга сабаб бўлмоқда", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Кўприкқурилиш трести" унитар корхонаси автомобил йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни эксплуатация қилиш бўйича ваколати 2019 йил Ўзбекистон президенти Фармонига биноан Ўзбекистон Автомобил йўллари давлат қўмитаси зиммасига ўтказилган.

Бугунги кунда "Кўприкқурилиш трести" УК автомобил ва темир йўллар учун кўприк ва йўл ўтказгичлар, туннеллар ва бошқа қатор транспорт воситалари учун иншоотларни қуриш соҳасида етакчи корхона ҳисобланади.

"Айнан қурилишлар учун жавоб беради, унинг эксплуатацияси эса корхона зиммасига кирмайди. Шу ўринда эслатиш жоизки, "Кўприкқурилиш" Трести – пудрат ташкилоти сифатида Давлат томонидан тасдиқланган дастурлар доирасида, буюртмачи томонидан тасдиқланган лойиҳалар ва шартномалар асосида қурилиш ишларини бажаради, холос", - дейилади тушунтиришда.

 

Асосий мавзулар