04:58 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Янгиликлар
Ҳавола олиш
466 0 0

Нюрнберг суд жараёни бундан роппа-роса 75 йил олдин, 1945 йил 20-ноябрда бошланган. У деярли бир йил - 1946 йил 1 октябргача давом этган. Фашистлар Германиясининг 24 нафар олий раҳбарлари трибунал қаршисида ҳозир бўлган.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Нациятлар Германияси раҳбарияти устидан трибунални Нюрнберга ўтказишга қарор қилинган, негаки бу шаҳар Миллий социалистик партия учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ва Берлинга нисбатан камроқ вайрон бўлган эди, деди Россия ҳарбий-тарих жамияти (РВИО) илмий директори Михаил Мягков.

"Биринчидан, бу Германия миллий-социал партияси учун муҳим шаҳар эди, бу ерда унинг мажлислари ўтган. Иккинчидан у немис пойтахти Берлин каби вайрон бўлмаганди", — деди Мягков РИА Новостига берган интервьюсида.

Жараёнга пухта тайёргарлик кўрилганди, деб таъкидлади тарихчи. Унга 160 дан ортиқ гувоҳлар жалб қилинган, барча мажлисларнинг стенограммаси 20 минг саҳифадан ошган.

Шу билан бирга, Мягковнинг сўзларига кўра, ғолиб-давлатлар фашистлар устидан суд жараёни қандай ўтказилиши кераклиги тўғрисида бошида фикрлари бир жойдан чиққан.

АҚШ президенти Франклин Рузвельт ва Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилль "жараён сиёсийроқ ўтиши, яъни фашистлар бошлиқларини ушлаш, уларни тезда сўроқ қилиш ва отиш кераклигини таъкидлашарди".

Аммо СССР раҳбари Иосиф Сталин "жараён айнан ҳуқуқий бўлиши, ҳар бир нацист жиноятчиси конкрет ўз жиноятлари учун жазо олиши кераклигида қатъий турган эди", деб ҳикоя қилди тарихчи.

Нюрнберг суд жараёни бундан роппа-роса 75 йил олдин, 1945 йил 20-ноябрда бошланган. У деярли бир йил - 1946 йил 1 октябргача давом этган. Фашистлар Германиясининг 24 нафар олий раҳбарлари трибуналга тортилган. Дунёга ва инсониятга қарши оғир жиноятларда айбланганларнинг 12 нафари дорга тортилиш орқали ўлим жазосига ҳукм қилинган. Қолганлари умрбод қамоқ жазоси ёки узоқ муддатли қамоқ жазосини ўташга ҳукм этилган.

Асосий мавзулар