22:44 16 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1345)
169 0 0

БССТ янги йил байрамлари олдидан масъулиятни намоён этиб, пандемия даврида байрамни нишонлаш қанчалик хавфсиз бўлиши борасида мулоҳаза қилиб кўришга чақирмоқда

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш (БССТ) ташкилоти сентябр ойи бошидан буён коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайганини қайд этди. Бу ҳақда брифингда ташкилот бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.

Унинг изоҳ беришича, бу Европада "жорий этилган оғир, аммо самарали чоралар туфайли" касалланиш ҳолатларининг  пасайиши билан боғлиқ.

"Бу яхши янгилик, аммо биз уни жуда эҳтиёткорлик билан қабул қилишимиз керак", — дея иқтибос келтиради Гебрейесус сўзларидан РИА Новости.

БССТ бош директори сўзларига кўра, COVID-19 коронавирусига чалиниш ҳолатлари, худди вирусдан ўлим ҳолатлари каби дунёнинг бошқа минтақаларида ҳамон ошиб бормоқда. Ушбу муносабат билан у янги йил байрамлари олдидан масъулиятни намоён этиб, пандемия даврида байрамни нишонлаш қанчалик хавфсиз бўлиши борасида мулоҳаза қилиб кўришга чақирди.

Сиёсат эмас, илм

У шунингдек, коронавирус келиб чиқиши бўйича ўтказилаётган тадқиқотларни сиёсийлаштирмасликка чақирди, Экспертлар ўз фикрларини илм-фанга асослашади.

"Бизнинг позициямиз аниқ ва қатъий эди. Биз вирус манбаини аниқлаш устида иш олиб боряпмиз, сабаби, бу нарса дунёга унинг генезисини тушунишга ва бўлажак эпидемияларнинг олдини олишга ёрдам беради", - деди у Женевада ўтказилган матбуот-анжуманида.

Адханомнинг айтишича, БССТ ҳозирда озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкилоти ҳамда бутунжаҳон жониворлар саломатлигини сақлаш ташкилотлари билан ҳамкорликда вирус манбаини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Россия первой в мире зарегистрировала вакцину от коронавируса
Ruptly / РФПИ / WHO / Дмитрий Куракин/Пресс-служба Минздрава России

Ушбу масала билан шуғулланаётган халқаро экспертлар жамоаси эса АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Судан ва бошқа мамлакатлар вакиллари киради. Аммо БССТнинг таъкидлашича, жаҳон ташкилотининг айрим аъзолари ҳар нега қарамасдан тадқиқотларни сиёсийлаштиришга уринмоқда.

"Шу боис, маслаҳатимиз: илтимос, бу масалани сиёсийлаштирманг. Биз илмга асосланган ҳолда, бор имкониятни ишга соламиз", - дея қайд этган у.

Бир кун аввал БССТ коронавирусга чалиниш бўйича тасдиқланган ҳолатлар дунёбўйича бир суткада 564 мингга етганини, 8985 киши вирус қурбонига айлангани ҳақида хабар берган эди.

Дунё бўйича ковидга чалиниш ҳолатлари 61,8 миллиондан ортган, қурбонлар сони 1,4 миллион кишини ташкил қилмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1345)

Асосий мавзулар